2019-01-29 11:20:58

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ БРАЗИЛИЯ ПРЕЗИДЕНТИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ

Президент Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг Брумадинью муниципалитетида тўғон ёрилиши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан 28 январь куни мамлакат Президенти Жаир Мессиас Болсонарога ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.