2019-01-29 18:13:29

ТОШКЕНТДА ДЗЮДО БЎЙИЧА ХАЛҚАРО МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛАДИ

Жорий йил 1-2 февраль кунлари пойтахтимиздаги МҲСК спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Николай Қўлдошев хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади.

10-маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада юртимиз дзюдочиларидан ташқари қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар ҳам татамига чиқиши кутилмоқда.

Ушбу халқаро турнир 1999-2000 йилларда таваллуд топган ёш полвонлар ўртасида ташкил этилади. Мусобақада 16 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

“Туркистон-пресс”