2019-01-29 18:16:38

ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЛЗИЛА ҚАЙД ЭТИЛДИ

2019 йил 29 январь куни Тошкент вақти билан соат 11:16да Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Координаталар —40,31 даража шимолий кенглик, 71,20 даража шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик ҳ=12 км. Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 224 км.ни ташкил этган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида энг юқори кўрсаткичи Фарғона вилоятида сезилган — 3 балл. Бундан ташқари,Наманган вилояти ҳудудининг 87 км масофасида 2 балл, Андижон: 94 км; 2 балл магнитудада қайд қилинган.