2019-01-29 18:30:07

ЯНА 2 ТА ТАШКИЛОТ ТОШКЕНТГА ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛДИ

Ўзбекистон Ҳукумати қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 75 та ташкилот мавжуд эди.

“Туркистон-пресс”