2019-01-30 14:02:40

ЎЗБЕКИСТОНДА ШҲТНИНГ ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИ МАРКАЗИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

29 январь куни пойтахтимизда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ўз ишини бошлади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар берди.

Шу муносабат билан ташкил этилган брифингда Олий Мажлис палаталари, вазирлик ҳамда идоралар вакиллари, дипломатик корпус ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Таъкидлаш лозимки, янги тузилма зиммасига бир қатор долзарб вазифалар юкланяпти. ШҲТ мамлакатлари билан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, ёшлар, хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида дўстона ҳамкорликни кучайтириш, делегацияларнинг ўзаро ташрифларини уюштириш каби тадбирлар марказ фаолиятини ташкил этиш бўйича “йўл харитаси”да белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, йил давомида фестиваллар, кўргазмалар, ярмаркалар, фольклор, халқ ҳунармандчилиги ва ижодиёти кўргазмаларини ташкил этиш режалаштириляпти.

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"