2019-01-30 14:31:27

САМАРҚАНДДА ИИБ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти томонидан 27 - 31 январь кунлари Самарқанд вилоят ИИБ туман,шаҳарлар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, ички ишлар бошқармаси, бўлим раҳбарлари ҳамда профилактика инспекторларининг хизмат мажбуриятларини самарали бажаришлари учун хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда касбий билим, кўникма ва маҳоратларини ошириш борасида сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ўқув жараёни инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда (масофавий таълим) ташкил этилмоқда. Ўқув жараёни вазирликнинг тегишли соҳавий хизматлари билан биргаликда ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида олиб бориляпти.

Ушбу сайёр ўқув йиғинлари республикамизнинг барча минтақаларида мунтазам равишда, вазирликнинг ҳудудлардаги академик лицейларида ташкил этилган Малака ошириш институтининг филиалларида ўтказилади.

“Туркистон-пресс”