2019-01-31 16:13:22

НАВОИЙДА “ТАЪЛИМ ВА КАРЬЕРА” МАВЗУСИДАГИ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан  Навоий давлат кончилик институтида, вилоятдаги олий таълим муассасалари битирувчи-ёшлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Таълим ва карьера” номли бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятдаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган битирувчи ёшларнинг кадрлар захирасини шаклантириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш, кадрлар сезиларли даражада етишмовчилиги мавжуд бўлган ҳудудларга бир қатор имкониятлар яратган ҳолда, чекка ҳудудларда уларни ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.Учрашувда 30 дан ортиқ вилоятдаги корхона ва ташкилот вакиллари  ўзларидаги бўш  иш ўринлари билан иштирок этиб, ёшларнинг қизиқишлари ва таълим йўналишларига қараб, бўш  иш ўринларини таклиф этдилар. Бу эса битирувчилар учун келгусида ўз карьерасини белгилаб олишда мухим омил бўлди.

—Мен Навоий давлат кончилик инстиутининг 4 курсида таҳсил оламан. Бугунги тадбирда “Green Line Profil” қўшма корхонаси ходимлари томонидан ҳам талабалар билан алоҳида суҳбат ташкил этилди. Савол-жавоб жараёнида билимимга таяниб, жавоб бердим ва анкета тўлдирдим.Ўқишимни тугатгач, албатта бу қўшма корхонага ишлаш учун бораман дейди,— Лазиз Бердимуродов.

Шунингдек, тадбир якунида  кўпгина  битирувчи талабалар ва корхона вакиллари ўртасида икки томонлама ўзаро манфаатли келишувлар амалга оширилди.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”