2019-01-31 16:15:48

УЧҚУДУҚДА ЭРКИН КУРАШ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Учқудуқ  туман ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ИИБ ҳамкорлигида буюк мутафаккир, давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб спортнинг эркин кураш тури бўйича Республика “Хотира турнири” ўтказилди.

Мусобақада Навоий, Самарқанд вилоятидан  2003-2010 йилларда туғилган ўсмир иштирокчилардан иборат  8 та жамоа  жами 300 нафардан ортиқ спортчи ёшлар қатнашди.
Навоий олимпия захиралари коллежи, Хатирчи БЎСМ, Навоий ЯКТИ БЎСМ, Навоий шаҳар БЎСМ-2, Кармана БЎСМ, Учқудуқ БЎСМ, Самарқанд БЎСМ ҳамда Зарафшон БЎСМ жамоалари иштирок этди.

— Мен 2008-2010 йилларда туғилган ёшлар ўртасида 18 кг вазн тоифасида иштирок этиб, 1 ўринни қўлга киритдим. Бу ютуғим мени янада ўз устимда ишлашга ва спорт билан ҳамнафас яшашга ундайди. Устозим, ота-онам ишончини оқладим. Бу ютуқларимнинг бошланиши. Ҳали жаҳоннинг катта ареналарида ўзбек полвони сифатида иштирок этаман дейди,— учқудуқлик О.Тошпўлатов.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”