2019-01-31 17:40:15

ТОШКЕНТДА HYUNDAI AUTO ASIA ДИЛЕРЛИК МАРКАЗИНИНГ ОЧИЛДИ

Пойтахтимизда Hyundai Auto Asia автомарказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. GDSI (Global Dealership Space Identity) дилерлик маркази Hyundai брендининг янги стандарти бўйича қурилди ва «3S» (Sales, Service, Spare parts) тамойили бўйича ишлайди.

Янги марказ Hyundai брендининг моҳиятини тўлиқ ифодалайди: замонавий ва ёрқин интерьер қулай муҳитни таъминласа, хизматларнинг хилма-хиллиги ва сифати мижозларда ажойиб таассурот қолдиради.

Дилерлик марказининг шоурумида янги автомобиллар, оригинал қўшимча қисмлар ва Hyundai аксессуарлари сотилади. Шу билан бирга, сервис ҳудудида автомобилларга замонавий диагностик ускуналар ёрдамида хизмат кўрсатилади. Бундай хизматлар таркибига кафолатли ва кафолат муддати ўтгандан кейинги хизматлар ҳам киради.

Харидорлар учун аввал Ўзбекистон автомобиль савдосида қўлланилмаган тест-драйв (синов тарзида ҳайдаб кўриш) хизмати тақдим этилади. Тест-драйв ҳайдовчига автомобиль билан танишиш, унинг техник параметрларини ўрганиш, қийматини баҳолаш ва автомашинани шаҳар шароитида тўлиқ синаб кўриш имконини беради.

Hyundai Auto Asia мижозларига Hyundai Motor Company тизими бўйича ўқув машғулотларда қатнашган ҳамда хорижий корхоналарда Hyundai моделларини сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича тренинг-марказининг қайта тайёрлов курсларида машғулот ўтаган юқори малакали ходимлар хизмат кўрсатадилар.

Hyundai Auto Asia директори Вячеслав Филимонов ўзбекистонликлар ушбу автомобиль брендининг ишончлилиги, мавжудлиги ва сифатини албатта қадрлайди, дея ишонч билан таъкидлади.

Ҳозирги кунда «Hyundai Auto Asia» МЧЖ қўшма корхонаси дистрибьютори Ўзбекистон бозорига 2 хил модель тақдим қилмоқда: Creta кроссовери – двигатель сиғими 1,6 л. ва 2 л., ҳамда Accent седани — двигатель сиғими 1,4 л. ва 1,6 л. Компания келгусида моделлар турини кенгайтиришни режалаштирган. Машиналарга 3 йиллик ёки 100 000 км.лик кафолат берилмоқда.

“Туркистон-пресс”