2019-02-01 13:01:23

ФЕРУЗ АБИЛОВ ОҚДАРЁ ТУМАНИГА ҲОКИМ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

31 январь куни Халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Феруз Абилов туман ҳокими этиб расман тасдиқланди.

Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайти орқали маълумот берилди.

Сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари туман кенгашининг депутатлари қатнашишди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Шу кунга қадар Оқдарё тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Абилов Феруз Неъматуллаевич Оқдарё тумани ҳокими этиб расман тасдиқланди.

Фото: zarnews.uz