2019-02-01 15:08:40

“АСАКА” БАНККА ЯНГИ БОШҚАРУВ РАИСИ ТАЙИНЛАНДИ

Ҳукумат қарорига мувофиқ,  Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев “Асака” акциядорлик тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги  https://t.me/huquqiyaxborot  расмий каналида маълум қилинди.

Н. Сайдуллаев илгари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

“Туркистон-пресс”