2019-02-01 15:18:38

ЭРТАГА ЎЗБЕКИСТОН БОКС ФЕДЕРАЦИЯСИ РАҲБАРИЯТИ ТАРКИБИДА ЎЗГАРИШЛАР РЎЙ БЕРИШИ КУТИЛМОҚДА

Эртага, 2 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон бокс федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир тавомида ташкилий масалалар кўрилади. Шунингдек, раҳбарият таркибида ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда.

Конференция соат 11:00 да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида бошланади.

“Туркистон-пресс”