2019-02-01 17:12:51

YANDEX MUSIC: “ҚАДДИ БАЛАНД” ҚЎШИҒИ РЕПИТДА ЭНГ КЎП ТИНГЛАНМОҚДА

Yandex Music суғур кунига бағишлаб, Ўзбекистонда қайси қўшиқларни кўпроқ такрорий тинглашлари суриштирдилар.Шундай қилиб, Ўзбекистондаги Yandex Music фойдаланувчилари Жаҳонгир Отажоновнинг “Қадди баланд” қўшиғини репитда энг кўп тингладилар.

Дунёда ҳар йили 2 февралда Суғур Кунига бағишлаб нишонланган, сервиснинг мамлакатимиздаги фаолияти бошланган кунидан буён, фойдаланувчилар такрорда кўпроқ қайси трекни тинглашларини Yandex Music суриштирди, ҳамда “энг кўп такрорланувчи” композициялари плейлистини тузди.

20та композициялардан тузилган  ТОП да биринчи ўринни, тингловчилар энг кўп такрорий тинглашга қўйган, ўзбек хонандаси Жаҳонгир Отажонов куйлаган “Қадди баланд” қўшиғи эгаллади.

Шунингдек, Yandex Music Ўзбекистонда қўшиқлари энг кўп такрор тингланувчи ижрочиларнинг ТОП-10 лигини тузди:

  1. Rauf & Faik
  2. Imagine Dragons
  3. HammAli & Navai
  4. Miyagi &Эндшпиль
  5. Jah Khalib
  6. Жаҳонгир Отажонов
  7. Мот
  8. Nyusha
  9. Баста
  10. 10.Скриптонит

Ижрочилар рейтингида ака-ука эгизаклар Rauf & Faik етакчилик қилмоқдалар, яна бир дуэт HammaAli & Navai учинчи ўринни эгаллади, америкалик гуруҳ Imagine Dragons эса иккинчи ўринни банд қилди. Жаҳонгир Отажонов эса бу ТОПдан ҳам жой олиб, олтинчи позицияни эгаллади.

“Туркистон-пресс”