2019-02-06 15:39:43

ОЛЬГА ЗАБЕЛИНСКАЯ БЕЛЬГИЯДА 2 ТА ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Бельгияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича «International Belgian Track Meeting» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 15 мамлакатдан 11 та жамоа қатнашмоқда. Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Ольга Забелинская, Екатерина Кнебелева, Мурод Холмуродов каби спортчилар билан иштирок этмоқда.

2 февраль куни омниум пойгаларида ҳамюртимиз Ольга Забелинская 192 очко тўплаб энг яхши натижани кўрсатди ва олтин медални қўлга киритди.

3 февраль куни эса Ольга Забелинская Point Race пойгаларида қатнашиб очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди ва навбатдаги олтин медалига сазовор бўлди.

 “Туркистон-пресс”