2019-02-06 15:46:42

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВА “BUYUK KELAJAK” ХННТ ЎРТАСИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

2019 йил 1 февраль куни Адлия вазирлиги ва “Buyuk Kelajak” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Маросимда Адлия вазири биринчи ўринбосари М.Истамов, “Buyuk Kelajak” ХННТ ижрочи директори вазифасини бажарувчи З.Азимова ҳамда “Buyuk Kelajak” ХННТ таъсисчиси Б.Исмаиловлар иштирок этди.

Меморандумнинг мақсади “Buyuk Kelajak” экспертларининг илғор хориж тажрибаси таҳлилларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий базасини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришдан иборатдир.

Таъкидланишича, ушбу ҳужжат томонларнинг режалаштирилаётган тадбирларни ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаёттган кенг кўламдаги ислоҳотлар жараёнидаги вазифаларни самарали амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

“Туркистон-пресс”