2019-02-07 16:22:58

БОШ ПРОКУРАТУРА СОБИҚ ДЕПУТАТ ОЛИМЖОН ТЎХТАНАЗАРОВ ИШИ ЮЗАСИДАН ИЗОҲ БЕРДИ

Наманганлик собиқ депутат Олимжон Тўхтаназаров суд залидан оиласи бағрига қайтгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратураси ушбу иш юзасидан изоҳ берди, дея маълум қилади ЎзА.

Жиноят ишлари бўйича Наманган тумани судининг 2019 йил 5 февралдаги ҳукми билан О.Тўхтаназаровнинг қилмиши ЖК 168-моддаси 3-қисми «в» бандидан 168-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.

У 168-моддаси 1-қисми, 211-модда 1-қисми билан айбли, деб топилган. 45, 57-моддаларни қўллаб 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 2 йил 8 ой 31 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Собиқ депутатнинг оилавий шароити ва ягона боқувчилиги инобатга олинган.

Фото: ЎзА