2019-02-07 16:32:57

ЭНДИ AFROSIYOB ЖИЗЗАХДА ҲАМ ТЎХТАБ ЎТАДИ

2 февралдан бошлаб №762/761 «Тошкент-Бухоро-Тошкент» Afrosiyob тезюрар поезди Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхтаб ўтишни бошлади.Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Поезд ҳаракат жадвалига ўзгартиш киритишдан сўзланган мақсад туризмни ривожлантириш, сайёҳ ва инвесторларга кенг қулайликлар яратиш, шунингдек кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини амалга оширишдан иборатдир.

Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан Жиззах вилоятида «Илғор ҳудуд» тажриба лойиҳасини амалга ошириш бошланади. Вилоятда инвестицион муҳит ва аҳоли ҳаётини яхшилаш, саноатнинг янги соҳаларини ривожлантириш кўзда тутилган.

Ориф ЖУМАНОВ,

“Туркистон-пресс”