2019-02-07 16:53:01

МАМАРИЗО НУРМУРОДОВ: “АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИМИЗДАН БИРИ БАНК БИЛАН МИЖОЗ, ТАДБИРКОР БИЛАН МУЛОҚОТНИ КУЧАЙТИРИШ”

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов Халқаро Пресс клуб сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, банк-молия тизими олдида турган вазифалар хусусида гапирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Мурожаатномадан келиб чиқиб, 4 та асосий устувор йўналиш белгиланиб олинган. Биринчиси, нархлар барқарорлигини таъминлаш, боиси инвестецияларнинг жалб этилиши ҳам макроиқтисодий барқарорликка боғлиқ. Иккинчиси, валюта сиёсатини янада эркинлаштириш. Учинчидан, банк-молия тизимидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш, соҳага замонавий бозор механизмларини жорий этиш, банкларни барқарорлаштириш. Шунингдек, тўртинчи йўналиш – банк билан мижоз, тадбиркор билан мулоқотни кучайтириш”, деди Марказий банк раҳбари.

М.Нурмуродовнинг таъкидлашича, соҳадаги муҳим вазифалардан бири банк хизматлари маданиятини ошириш, инсон омили ролини камайтиришдир. "Биз барча тижорат банклари менежменти, хизмат кўрсатиш механизмларини ўзгартирмоқчимиз”.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида бугунги кунда банк тизимидаги энг асосий муаммо — улар капиталининг асосий қисми, яъни, 83 фоизи давлатга тегишли эканлиги ва бу ўз навбатида, банк секторида соғлом рақобатга тўсиқ бўлиб, хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилаётганини айтиб ўтган эди.

Фото: “Газета.uz