2019-02-08 18:18:41

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАН 200 МЕТРДАН ОРТИҚ РАДИУСДА АЛКОГОЛ ВА ТАМАКИ СОТИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича икки юз метрдан ортиқ радиусда (ҳозирда бу масофа 500 метрни ташкил этади) жойлашган савдо объектларида сотишга рухсат берилади.

Шунингдек, мазкур маҳсулотларни умумий савдо майдони минг квадратметрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павильонларида реализация қилишга ижозат берилади.

Президентнинг 5 февралдаги фармонида икки ой муддатда мазкур Фармон талабларини инобатга олган ҳолда, жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.