2019-02-11 14:23:35

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

Тарихдан маълумки, қонуни устуворлиги таъминланган, адолат меъзонларига таянган давлатгина ривожланади. Шу туфайли буюк саркарда бобомиз Амир Темур ҳам “Куч — адолатда” шиорига амал қилиб яшаган, давлатни бошқарган, бошқалар билан муносабат ўрнатган.

 Агар жаҳон давлатларига назар солсак, Американи бирлаштирган куч — «Америка орзуси» ва демократия ғояси, Буюк Британияни жипслаштирган куч — бу улар амал қилиб келган қадриятлар ва анъаналар, Хитой халқини ягона миллат қилган — тарихий илдизлари, Японияни ривожлантирган куч — Ватанга, миллатга садоқат, Сингапурни ривожлантирган ғоя — коррупцияга тоқатсизлик ғояси,  Германияни тараққий эттирган куч — интизом, қонунга қатъий амал қилиш ва ҳоказо.

Жамиятни ўнглаш, тараққий эттириш учун жуда кўп қонунлар қабул қилиниши мумкин. Аммо ушбу қонунлар ишламаса ҳеч қандай самара бермайди. Қонун ишлаши учун уларга риоя этилиши лозим. Аммо қонунга риоя этилиши суст бўлган жойда, адолат бўлмайди, адолат бўлмаган жойда тараққиёт таъминланмайди. Қонунга риоя этилишини таъминлаш жуда мураккаб жараён. Ҳар бир киши қонунни билиши ва унга амал қилиши учун унда биринчи галда билим ва иймон бутун бўлиши керак. Қонунга амал қилмаслик бу дунёда ҳам охиратда ҳам жавобгар бўлишлигини биладиган, тушунадиган инсон бўлиши лозим. Кўп учайдиган ҳолат, қонунни кўпчилик билади, аммо амал қилмайди. Демак,қонун “ишламаяпти”. Қонун ишлаши учун одамларимиз қонун доирасида ишлаши лозим эканлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Бугунги кунда қонунларнинг устуворлигини таъминлашимиз учун одамлардан унга қатъий амал қилишини талаб этилиши лозим бўлмоқда. Битта нарса аёнки, одамларнинг қўлидан ушлаб қонунга амал қилишни талаб қилиб бўлмайди. Бунинг учун ҳар бир киши қонунга амал қилишни ўзидан талаб қиладиган бўлиши лозим.

Жамиятимизда шундай одамлар бўлиш керакки, улар энг аввало, ўзининг инсонийлик бурчини тўғри англаган, унинг бир йўналиши амалдаги қонунларга қаттиқ риоя қиладиган, қонунни четлаб ўтиш деган нарсани умуман хаёлига ҳам келтирмайдиган бўлишлари лозим. Бунга эришиш учун ҳар бир кишида қонуний саводхонлик, ҳуқуқий маданият, ички адолат, жиноятдан қўрқиш эмас, ҳазар қиладиган руҳиятга эга бўлиши лозим. Масалан,  қотиллик жиноят эканини билиб, ундан ҳазар қиладиган киши ҳеч маҳал қотиллик билан боғлиқ жиноятга қўл урмайди, мулк бировники ва ўзимнинг мулким деган фарқни англагаб, бировнинг мулки ҳаром деган тушунчани билган киши, ўз мнанфаати учун бировнинг мулкига хиёнат қилмайди. Солиқ тўламаслик давлатга, ўзимизга, атрофдаглиларга хиёнат эканлигини тушунган киши солиқдан қочмайди. Хуллас, амалдаги қонунлар, тартиблар охир оқибат ўзи ва келажаги учун фойдали эканини англаган инсон ҳаётининг ҳар бир босқичида ўзининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириб, такомиллаштириб иймон-эътиқодини мустаҳкамлаб бораверади, инсонийлик бобида комиллик пиллапояларидан кўтарилаверди.

Бир нарсани яхши англашимиз лозим, раҳбарми, оддий ходимми —ким бўлишидан қатъи назар, амалдаги тартиб-тамойилларга, қонунга ҳурмат руҳига эга бўлмаса, у замонавий дунё кишиси эмас, балки ўз манфаати қуршовида яшайдиган одам сифат махлуқдан фарқи бўлмайди. Агар шундай руҳиятда бўлинса жаножон Ўзбекистонни тараққий этган давлатлар сафида кўришимиз қийин бўлади. Шу туфайли муҳтарам Президентимиз бутун куч қудратини бошқа долзарб ишлар билан бирга «қонун устивор адолатли давлат қуриш» ғоясини олға сурмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга қаратилган устувор вазифаларни бажариш мақсадида 2019 йил 9 январда“Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги ПФ-5618-сон фармонига имзо чекди.

Фармоннинг номидан ҳам кўриниб турибдики, ушбу ҳужжат айнан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масаласига қаратилган. Одатда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият ҳар бир шахсда шаклланган бўлиши лозим. Буни қандай тушунмоқ керак?

Ҳозирги кунда мамлакатимизда кўплаб қонунлар, қонуности ҳужжатлар, фармонлар, қарорлар, дастурлар ишлаб чиқилган ва улар амалда қўлланилмоқда. Буларнинг мажмуаси ҳуқуқий маълумотбўлиб ҳисобланади. Ушбу маълумотни ўрганиш орқали ҳуқуқий билимгаэга бўлинади. Ушбу билимдан мақсадга мувофиқ, тўғри фойдаланишни билиш ҳуқуқий онгсифатида баҳоланади. Қонунлардан тўғри фойдаланиб, уни бузмаслик кўникмасига тўлиқ эга бўлган шахсда ҳуқуқий маданиятшаклланади. Инсоннинг комолоти учунҳуқуқий маълумот етарли, жамиятнинг ҳамма жабҳасини қамраб оладиган бўлиши, уни аҳоли ўзлаштириб ҳуқуқий билимга эга бўлиши, ҳуқуқий билимдан тўғри фойдаланиш учун одамларда ҳуқуқий онг шаклланган бўлиши лозим. Буларнинг ҳаммасига эга бўлган кишида юксак ҳуқуқий маданият шаклланган бўлади. Бунинг шаклланиш босқичлари қуйидаги расмда келтирилган

Ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиш босқичлари

Инсонда ҳуқуқий маданият бўлмаса, фақат қонунларни ўргатиш ёки жавобгарлик билан қўрқитиш орқали уни такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, адолатли жамиятни барпо этиш ва пировардида жамиятни тараққий эттириш мураккаб жараёнга айланиб қолади. Шунинг учун ҳам мамлакат раҳбарининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон фармонида  “Юксак ҳуқуқий маданият —мамлакат тараққиёти кафолати”, деб таъкидланган. Агар масалага чуқур назар ташлайдиган бўлсак, ҳуқуқий маданият миллий ғоя даражасига кўтариляпти. Чунки ушбу тушунча мамлакат тараққиётини белгиловчи номоддий куч сифатида тан олинмоқда. Зеро жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс оила маҳалла таълим муассасаси ташкилот жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.

Булардан ҳам кўриниб турибдики, мамлакатимизда сўнгги йилларда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар инсон манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, одил судловга эришиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган. Бу ҳақди бир қанча фармон ва қарорлар қабул қилинди ва соҳани такомиллаштириш борасидаги тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Ушбу масалага яна бир эътибор қилиб, Ўзбекистон Респуб-ликаси Президенти Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида мазкур соҳада олдимизда турган асосий устувор вазифалар қаторига қуйидагиларни киритди.

“Биринчидан,суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида, судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш лозим”, деб таъкидланди. Эндиликда судьялар корпусини шакллантириш тизимини суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига тўлиқ мослаштирилади ва бу жараёнда кенг жамоатчилик иштирокини таъминланади. 

Мурожаатномада таъкидланганидек, бугунги кунда туман, шаҳар ва вилоят суди судьяларини танлаш ва тайинлаш вазифасини Судьялар олий кенгаши тўлиқ ўз зиммасига олиши мақсадга мувофиқдир. Бу борада жамоатчилик фикри ва судьяларнинг улар олдида ҳисобот бериш масаласи ўз ифодасини топиши зарур, деб таъкидланди.

“Иккинчидан,халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ишларини янги босқичга кўтариш талаб этилади”. Ўтган йилларда ушбу йўналиш бўйича анча ишлар қилинди. Жумладан, соҳа ходимлари учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш мақсадида профилактика инспекторлари учун 6 ярим мингдан зиёд хизмат уйлари, 1 минг 100 та шахсий уй-жой, 7 мингта шахсий автомобиль берилди. Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимлари учун ҳам 1 минг 800 та уй-жой қурилади. Ушбу тадбирлар албатта ўзининг самарасини берди. Масалан, 2018 йилда 3 минг 205 та маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилмади. Лекин хотиржамликка берилишга ҳали эрта. Чунки одамларимизнинг ҳаммасида ҳуқуқий онг етарли даражада шаклланган эмас. Агар одамларда шундай онг шаклланса, уларда қўрқув ҳисси бўлмайди ва ниҳоят ўзи эмас, балки атрофдагиларни ҳам жиноят қилишга қўймайди. Ҳуқуқий маданият юқори кишилар аслида иймони бутун одамлардир. Бундайларнинг ҳуқуқий маданияти юқори бўлиш билан бирга бировга хиёнат ҳам, жиноят ҳам қилмайди.

Бундан хулоса, биз ҳам мамлакатни иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан юксак марраларга етишимиз, белгиланган вазифаларни мувоффақият билан амалга оширишимиз учун аҳолида юксак ҳуқуқий маданият шаклланган бўлиши лозим. Бунга эришиш одамларга тинч яшаш шароитини таъминлаш учун бутун мамлакатимизда жиноятдан холи муҳит яратишимиз шарт. Бунинг учун  бир йўналиш, ички ишлар вазирлиги тизимида ваколат ва функцияларни қуйи бўғинга тушириб, уни чинакам халқчил тизимга айлантиришга эришишимиз зарур бўлмоқда. Чунки бундай тадбирларнинг самараси мамлакатимизда амалга оширилган 1,5-2 йиллик тажрибада ҳам яққол сезилди.

Мурожаатномада ҳар бир жиноят ёки ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ҳар қайси ҳудуд ўз тажрибасини яратиши керак, деган вазифани қўйди. Чунки ҳар бир ҳудуд, ҳудудда ҳар бир инсон бир-биридан маълум даражада фарқ қилади. Шу туфайли ушбу масалага ҳамма учун бир хил андозани қабул қилиб бўлмайди. Шу туфайли жиноятнинг олдини олиш борасидаги ишлар самарасини ошириш учун Ички ишлар вазири, Миллий гвардия қўмондони ва Бош прокурор республика ҳудудларига шахсан масъул этиб белгиланган.

Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашда 2018 йилда янги тажриба қўлланилди. Мазкур соҳада ижобий натижага эришган профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари рағбатлантирилди. Рағбат бор жойда муқоффақият борлигининг яна бир исботи бўлди. Шу туфайли ушбу ишни келгусида ҳам кучайтириш зарурлиги уқтирилди.

Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича вазифасини сидқидилдан бажарган ходимлар учун Махсус янги жамғарма тузилган. Ушбу жамғарма ҳисобидан ўз вазифасини виждонан бажариб, жиноятчиликнинг олдини олишда жонбозлик кўрсатган ходимларга устама ҳақ тўланади ва уларнинг меҳнатлари янада қўшимча рағбатлантириладиган бўлди. 

Яна таъкидлаш жоизки, номигагина фаолият кўрсатиб келаётган “Маҳалла посбони” лавозими ўрнига профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этиладиган бўлди. Бу лавозимга жойлардага, айниқса маҳаллаларнинг ўзида яшайдиган малакали ҳуқуқшунос, масалага қонун нуқтаи назаридан ёндашадиган фидойи кадрлар ишга олиниши кўзда тутилмоқда.

Президентимиз ўзининг мурожаатномасида бугунги кун талабидан келиб чиқиб, чекка-чекка ҳудудларда ҳам “Жиноят ҳақиқати ва адолати” тамойилини албатта жорий этишимиз керак. Яъни, жиноят сўзсиз фош этилиши ва айбдор жазоланиши шарт, деган топшириқни берди. Бу масалага фақат ҳуқуқ-тартибот органларининг вазифаси, деб қарамасдан, бутун жамиятимиз бирлашиб, қаттиқ кураш олиб бориши зарурлигига ҳам алоҳида урғу берди. 

Жиноятнинг олдини олиш, агар у содир бўлса, тезда фош қилиш мақсадида ушбу соҳага ҳам илмий ёндашув ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш лозим бўлади. Чунки, мазкур механизма барча соҳалар сингари ушбу соҳада ҳам тегишли самара бериши тайин.  

“Учинчидан,жиноят қонунчилигини янада такомиллашти-риш ва либераллаштириш бўйича ишларни давом эттириш лозим” лиги хусусида ҳам муҳим вазифаларни қўйди. Чунки, Жиноят ва Жиноят процессуал кодекслари қарийб 25 йил олдин қабул қилинган. Ўтган даврда жамиятдаги муносабатлар, одамларнинг яшаш тарзи, онги, дунёқараши ўзгарди. Мустақиллик йилларида инсонлар руҳиятида ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Уларнинг дардини эшитадиган, ташвишларига кўмаклашадиган ҳолат юзага келди. Шу сабабли бу кодекслар бугунги давр талабларига жавоб бермай қолди. Бу масала ҳам бугунги кун талабига мос ҳолда қайта кўриб чиқилади.

Яна бир муҳим жиҳат, қонунчиликда жазони оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга оид моддалар бор. Лекин улар терговчи ёки судьянинг ихтиёрига, яъни, инсон омилига маълум даражада боғлиқ эди. Бундай ҳолда муқаддас бўлган адолат мезони бузилиши мумкин. Келгусида бундай ҳолатга ҳам барҳам берилиши кўзда тутилмоқда.

Кўриниб турибдики, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик тубдан қайта кўриб чиқилади. Шу мақсадда Бош прокурор раҳбарлигидаги идоралараро комиссия 2019 йил 1 июлга қадар Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларининг янги лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юклатилган.

2019 йилнинг 9 январида қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармонида кўзда тутилган вазифалар нафақат қонунчиликни такомиллаштириш, балки одамлар онгиниҳам ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси кун тартибида бўлади. Ушбу тадбирлар жиноятнинг олдини олиш борасида муҳим ҳисобланади, чунки жиноятни одамлар орасида одамлар қилади. Шундай экан, агар одамларда маънавият етарли бўлса, жиноят қилиш эмас, бир-бирига эзгулик улашиш илинжида яшайди. Бундай ҳаёт соғлом ҳаёт ҳисобланади. Биз пировардида шундай ҳаёт сари илдамлаб бормоқдамиз.

Мамаюнус Пардаев,

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори, и.ф.д., “Турон” фанлар академияси академиги.

(“Туркистон-пресс”).