2019-02-11 14:36:36

РОЗАНИНГ КУМУШ МЕДАЛИ

Бирлашган Араб Амирликларида пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилди.

Унда аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Роза Қўзиева 110 кг натижа кўрсатиб, иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Спортчиларимиз мусобақада мураббий Фазлиддин Умирзоқов қўл остида иштирок этишмоқда.

“Туркистон-пресс”