2013-02-22 14:11:00

Ахборот-ресурс марказида музей

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот-ресурс марказининг библиография ва ўлкашунослик бўлимида музей очилди.

Алоҳида ажратилган хонада мамлакатимизнинг узоқ тарихи ва яқин ўтмиши ҳақидаги қизиқарли материаллар тўпланган. Китобхонлар музейда аждодларимизнинг беназир мероси, халқимиз қандай қилиб истиқлолга эришганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишадилар.

— Кейинги  йилларда аввалги кутубхона ўрнида  вужудга  келтирилган ахборот-ресурс  марказимиз  бутунлай  янги  иш  услубларини  ўзлаштирмоқда, — дейди  марказ  директори  Нодира  Муродова. —  Адабиётлар  фонди  кенгайган  сари китобхонлар сони ҳам кўпаймоқда. Бунга замонавий ахборот технологиялари жорий этилаётгани, маънавий-маърифий ишлар салмоғи ошаётганлиги ҳам сабаб бўлаётир. Айни пайтда етти ярим мингдан ортиқ китобхонга  хизмат кўрсатмоқдамиз.

Яқинда марказда автоматлаштирилган  кутубхона  ҳам  ишга  тушди. Бу ерда турли фанлар бўйича электрон дарсликлардан фойдаланиш мумкин. Ҳозирга келиб “Компьютер сабоғи” тўгараги, интернет синфи ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”