2014-05-01 16:15:00

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ — ЯНГИЛАНИШ ЙЎЛИДАН

 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг жорий йил биринчи чораги иш якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда агентлик мутахассислари томонидан тадбир қатнашчиларига 2014 йилнинг январь-март ойлари иш якунлари бўйича қилинаётган ишлар, республикамизда автомобиль транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларида ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш юзасидан яратилаётган имкониятлар, автотранспорт хизматлари ва сервисни ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш, фуқароларга хусусан, қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган автотранспорт хизматлари, улардаги сервис сифатини ошириш доирасидаги йўналишли транспорт тармоғи, автотранспортда юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш, лицензиантлар томонидан мавжуд тартиб-қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш борасидаги натижаларга назар ташланиб, соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантириш, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тизимида ташқи иқтисодий фаолият мониторинги, агентликнинг кемачилик регистри ва кемачилик инспекциясидаги ишлар каби масалалар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Матбуот анжумани давомида тизимнинг йўналишлари таркибида қилинаётган ишлар кўлами, яқин орада режалаштирилган вазифалар хусусида иштирокчилар билан фикр алмашинди.

“Туркистон-пресс”