2013-03-15 18:05:00

КИТОБ — МАЪНАВИЯТ CАРЧАШМАСИ

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 287-умумтаълим мактабида “Энг яхши китобхон ўқувчи” мавзусида кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси, туман ахборот-ресурс марказлари вакиллари иштирок этди.

Танловда тумандаги ўнта мактабдан биттадан ўқувчи қатнашиб, тўрта шарт бўйича беллашдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад китобхонликни тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш, маънавий таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган умумтаълим мактабларини аниқлаш, рағбатлантииш ва уларнинг ишини оммалаштириш, шунингдек, мактаб кутубхонасининг таълим-тарбия жараёнидаги иштирокини фаоллаштириш, мактаб-оила-маҳалла ҳамкорлигини янада кучайтириш ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришдир.

Кўрик-танлов натижаларга кўра, 229-мактаб ўқувчиси Моҳинур Абдураҳмонова ғолиб, деб топилди ҳамда фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Фармонбек МАТНАЗАРОВ,

“Туркистон-пресс”