2017-12-06

Гулистонда Конституциянинг 25 йиллиги катта тантана қилинди

Гулистон шаҳридаги муҳташам “Ёшлар маркази”да  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тантанали йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари —Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев  иштирок этди ва сўзга чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами муносабати билан ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг илғорларидан бир гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига биноан давлатимизнинг юксак мукофотлари ҳамда “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланган эди.

Йиғилишда ана шу мукофотлар тантанали равишда топширилди. Давлат мукофотлари ва “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев  ҳамда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев  топширдилар.

Тантана иштирокчилари учун қизиқарли дастурда байрам концертн намойиш этилди.

“Туркистон-пресс”