2019-02-18

Адлия вазирлигида журналистларга сертификатлар топширилди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳуқуқий мавзуларда ўқув курсларини ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

 “Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар” деб номланган ушбу ўқув-семинарининг дастлабки босқичида малакаси оширилган босма ОАВ вакилларига сертификатлар топширилди.

 Дастурга асосан машғулотлар икки кун давом этади. Унда 30 дан ошиқ журналистлар ўқитилди.

Маълумот учун: навбатдаги ўқув машғулотлари 2019 йилнинг 18-19 февраль кунлари телевидение йўналишида фаолият юритувчи журнлистлар учун ўтказилади.

“Туркистон-пресс”