2019-02-22

Шаҳрам Ғиёсов якшанба тонгида рингга кўтарилади

24 февраль тонгида профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангини ўтказади. Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказиладиган жангда ҳамюртимизга мексикалик Эдгар Пуэрто рақиблик қилади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунга келиб проф рингда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бештда баҳсни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал этган. Тажрибали Эдгар Пуэрто эса шу кунгача 37 та жанг ўтказган. Уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (19 та нокаут). 11 маротаба мағлубиятга учраган (5 та нокаут) ва 1 та дурангга эришган.

Миллий олимпия қўмитаси мазкур жангда боксчимизга омад тилайди.

 “Туркистон-пресс”