2019-02-22

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Жаҳон банки миссияси раҳбари Альфонсо Гарсиа Мора билан учрашди

21 февраль куни Инновацион ривожланиш вазирлигига Жаҳон банки миссиясининг раҳбари, Европа ва Марказий Осиё ҳудуди бўйича молия, рақобатбардошлик ва инновациялар соҳасидаги глобал амалиёт директори Альфонсо Гарсиа Мора ҳамда етакчи иқтисодчи ва мақсадли гуруҳ раҳбари Стефки Славовой ташриф буюрди.

Жаҳон банки делегациясини Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўз жамоаси вакиллари билан қабул қилди.

СуҳбатчоғидавазирликнингваЖаҳонбанкинингамалгаоширилаётганварежалаштирилганишларимуҳокамақилинди. Жумладан, «Институционал имкониятларни кенгайтиришга техник кўмаклашиш» кредит линиясини тайёрлаш ва инновациялар бўйича янги кредит линиясини очишга ҳозирлаш масаласи суҳбат иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.

Жаҳон банки Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қандай кўмак бера олиши ҳақида гапириларкан, мамлакатнинг инновацион ривожланиш йўлини танлаб, инсон капиталига катта эътибор қаратаётгани эътироф этилди.

Инновацион ривожланиш вазири кейинги йилларда илм-фанни молиялаштириш тизими ўзгаргани — энди илмий-тадқиқот институтларга эмас, балки алоҳида лойиҳаларга мақсадли маблағ ажратилаётгани ва қўлга киритилган илмий изланишлар натижалари амалиётга татбиқ этилиши кутилаётганини айтиб ўтди.

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, стартап-лойиҳаларни молиялаштириш ва стартапчилар билан малакали менторлар ишлашини таъминлаш ҳамда инновацион марказлар фаолиятини такомиллаштириш каби масалаларда фикр алмашилди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги